Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, подполковник Мансур Муратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Беруний тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Мансур Муратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кегейли тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига подполковник Ниэтбай Адилбеков тайинланди. Тайинловга қадар Ниэтбай Адилбеков Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Жамшид Тангриeв Бухоро вилояти ИИБ Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тангриeв Бухоро вилояти ИИБ Қоракўл тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бухоро вилояти ИИБ Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига подполковник Азамат Исмоилов тайинланди. Тайинловга қадар Исмоилов Бухоро вилояти ИИБ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Обиджон Рўзимуродов Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Рўзимуродов Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Навоий вилояти ИИБ Конимех тумани ИИБга эса подполковник Анвар Ражабов бошлиқ этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ражабов Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.