Валиев Талъат Шухратович Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Нигоҳ Telegram-канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Шаякубов Бабур Ахмаджанович лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Талъат Валиев фаолияти давомида Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.