Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Юнусобод тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Тошкентшаҳаргаз» корхонасининг собиқ ходими Б.Н. қўлга олинди, деб хабар берди департамент матбуот хизмати.

Тергов маълумотларига кўра, Б.Н. ташкилотнинг хизмат гувоҳномасига сохта маълумот киритиб, фуқаро А.га оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 16,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.