Шахрилло Махмудов ва Абдулло Аслонов Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Шу вақтгача мазкур лавозимларда ишлаган Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов эса бошқа ишга ўтганлиги боис, лавозимлардан озод этилди.

Шахрилло Махмудов 1970 йил 13 сентябрда Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини «жисмоний тарбия ўқитувчиси» йўналишида тамомлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

У 2002 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони, 2016 йилда «Мехнат шуҳрати» ордени ҳамда 2021 йилда «| даражали Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган.

Абдулло Аслонов 1984 йил 8 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тамомлаган.

Шунингдек, Регент Лондон (Англия), Кингс Институте (Англия), Марлбороугҳ Cоллеге оф Бусиннес анд Течнологй (Англия) талабаси бўлган. Кўп йиллар А.Аслонов «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида фаолият юритган. 2020 йилдан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.