Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ Самарқанд вилоятида ноқонуний ер сотишга оид тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, тумандаги фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. хўжаликнинг суғориладиган ер майдонининг 1 гектарини фуқаро Д. га сотишга келишгани айтилмоқда.

Фермер танишлари ёрдамида ер майдонида иссиқхона қуриш учун ҳужжатларни тайёрлаб бера олишига ишонтирган ва бунинг эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 229−6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.