Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 2 февралдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 8,14 сўмга кўтарилди ва 10 813,00 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 102,09 сўмга кўтарилди ва 12 176,52 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,89 сўмга кўтарилди ва 140,38 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,30 сўмга пасайиб, 10 804,86 сўмни ташкил қилганди.