Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тайинловга қадар у Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. Ундан олдинги йилларда президент давлат маслаҳатчиси хизматида бош инспектор вазифасида фаолият юритган.