28 январь куни Unitel МЧЖ (Beeline) маълумотлар узатиш тармоғининг таянч коммутаторларида соат 9:42 дан 10:21 гача интернет хизматлари ишламай қолди.

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси маълумотларига кўра, бунга дастурий таъминотдаги носозлик сабаб бўлган. Ҳозирда мазкур носозлик бартараф этилган.

«Beeline» ўзигинг барча мижозларига етказилган ноқулайликлар учун 500 MB тақдим этишини маълум қилди.

«Ўзкомназорат давлат инспекция томонидан „Unitel“ МЧЖга келгусида бу ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатма берилди», дейилади хабарда.