Ҳарбий тавсиянома учун
имтиҳон — фото
Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»
25 январдан бошлаб республика миқёсида муддатли ҳарбий хизматчилар ОТМларга киришда имтиёз берадиган тавсияномалар учун тест синовларидан ўтмоқда. Тошкент гарнизонидаги харбий қисм ва муассалаларда ҳизмат қилаётган ҳарбийларнинг имтиҳон жараёни — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

Суратларни катталаштириш учун уларнинг устига босинг.

25 январь куни республика миқёсида муддатли ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берадиган тавсияномалар учун тест синовларидан ўтишни бошлади.

Ҳар бир аскарга тақдим этилган тест китобидан маънавий-маърифий, жанговар тайёргарлик, физика-математика фанларидан тузилган 100 та савол жой олган.
Тавсиянома олган ҳарбийларга ОТМга кириш имтиҳонларида тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзли балл берилади.

Шунингдек, улар ОТМга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шундай имтиҳонлардан бири 25 январь куни Тошкент Горнизонида жойлашган харбий қисм ва муассалаларда ҳизмат қилаётган муддатли ҳарбийлар хизматчилар учун бўлиб ўтди.

Тошкент ҳарбий округи тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бўлим катта офицери, подполковник Элёржон Мелибоевнинг таъкидлашича, ҳарбий қисмлардаги тиббиёт пунктларида аскарлар тиббий кўрикдан ўтказилган ва соғлиғида муаммо бўлмаганлари имтиҳонда қатнашмоқда.
«Ҳарорати юқори бўлган хизматчилар эса шифохонага ётқизилди. Интизомни қўпол равишда бузиб, харбий қисм командирини тегишли буйруғи билан тавсиянома бериши тақиқланган аскарлар тестга жалб қилинмади. Тестда қатнашган аскарларнинг 40 фоизи тавсиянома олиш имкониятига эга. Бериладиган тавсиянома билан аскарлар барча давлат ОТМларига ариза топширишлари мумкин бўлади», — дейди подполковник.
Ҳарбий хизматчилардан бири хизмат вақтида турли фанлардан тайёргарлик кўрганини айтди.

«Мен ҳарбий хизматга келиб, бу ерда турли фанларни ўқиб-ўргандим. Бугун имтиҳонда тушган саволларга ёзган жавобларимдан қониқдим. ОТМга кириш учун тавсиянома олсам, Фарғона политехника университетига топшираман. Тест жараёнида ҳаяжон бўлмади, чунки аввал ҳам ДТМ тестида қатнашиб, кўникма хосил қилганман, — деди Шерзод Василжонов.
реклама
реклама
Имтиҳон якунида тестда белгилаган жавобларидан мамнун бўлган хизматчилар ҳам учради.

«Тестда саволлар 1 йиллик хизмат давомида ўқиб-ўрганганларимиздан тушди. Тайёргарлигимдан қониққан эдим, шунинг учун тестни 1 соатга қолмай ечиб чиқдим. Имтиёз олганимдан сўнг, Архитектура институтига кирмоқчиман», — деди Абдужалил Шавкатов.
Хизматчилардан яна бири келгусида ИТ соҳасида фаолият юритишни мақсад қилганини сўзлаб берди.

«Имтиҳондан аввал, менда бироз ҳаяжон бор эди, тест китобини олиб, саволларга кўз югуртирганимдан сўнг хурсанд бўлдим. Сабаби ёзилган саволлар қийин эмаслигини кўрдим, балки ўқиб-ўрганганим учун шундай туюлгандир. Муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб, инглиз тилини ўрганмоқчиман. Келажакда ИТ соҳаси мутахассиси бўлишни истайман», — дейди Шаҳриёр Мўйдинов.
реклама
реклама
Фотосуратлар ва матн муаллифи: Мадина Аъзам.
Материал Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.

«Газета.uz» интернет-нашри сайтида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.


Қизиқарли нарсаларни биласизми, у ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг