Тошкент метрополитени пойтахт бўйлаб электроэнергия узилишлари сабабли барча йўналишларда ҳаракатни тўхтатганлигини маълум қилди.

Ҳаракат электр энергияси ёнгач тикланади.

Сешанба куни соат 11:00 да мамлакат ва минтақа энерготизимида йирик авария рўй берди. Қўшни мамлакатларда ҳам энергия йўқ.

Тошкент кўчаларида светофорлар ўчганлиги учун ЙПХ инспекторлари ҳаракатни бошқармоқда.