ФВВ қутқарувчилари бошқа хизматлар билан биргаликда Тошкент метрополитени бекатлари оралиғида қолиб кетган 415 нафар йўловчини эвакуация қилишди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Улардан 135 нафари «Машинасозлар» бекати, 70 нафари «Бодомзор» ва «Минор», 210 нафари «Амир Темур» бекатлари оралиғида қолиб кетган бўлган.

Шунингдек, соат 12:10да Наманган вилояти Поп тумани 114−116 км ларда юк поезди тўхтаб қолганлиги учун 83 км да йўловчи поезд вақтинчалик тўхтатилган. Юк поездини заҳира йўлга олиб қўйиш учун тепловоз ва «Қамчиқ» МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилди.