ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев 25 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кузатилган электр таъминотидаги узилишлар пойтахтдаги йирик тиббий марказлар фаолияти ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишига хавф туғдирмаслигини маълум қилди.

«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади. Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади. Бундан ташқари, вазир томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди», — деган у.

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган аварияни сабаб қилиб келтирган. Шунингдек, ФВВ фуқаролардан газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узишни сўраган.