Ўзбекистон санъат арбоби, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов 80 ёшида оламдан ўтди, дея хабар бермоқда Маданият вазирлиги.
Жўра Маҳмудов Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
1971−1994 йилларда Ўш, Самарқанд ва Сирдарё театрларида бош режиссёр бўлиб ишлаган.
1997- 2002 йиллар давомида эса Ёш томошабинлар театрида режиссёр, 1994−1997 йиллар Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис бўлиб фаолият юритган.
У фаолияти давомида «Она», «Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шунингдек, у «Адолат куни», «Овсинлар», «Соҳибжамол», «Садоқат» каби саҳна асарлари, «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесаларининг ҳам муаллифи ҳисобланади.