24 январь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Йиғилишда Назаров Восилжон Шухратович номзоди Фарғона шаҳар ҳокими лавозими маъқулланди.

Унга тариф берар экан, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шундай деди: «Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас, ҳаракатчан, фидойи, ёш кадрлардан бири».

Маълумот ўрнида, Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019−2021йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2021 йилдан буён эса Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шу куни халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юсуфжон Хусаиновнинг номзоди Бағдод тумани ҳокимлигига тавсия этилди. Депутатлар вилоят ҳокимининг ушбу таклифини бир овоздан маъқуллашган.

Юсуфжон Хусаинов эса 1983 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2020 йилдан буён вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Фарғона шаҳри ҳокими вазифасида фаолият юритган Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.