Италия кубогининг 1/8 баҳсларида «Рома» ўз уйида «Лечче»га қарши ўйнади. Клуб хабарига кўра, «Олимпико» стадионида ўтган ўйинда мезбон жамоа ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов эса анъанага кўра, захирада қолдирилди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида «Лечче» ҳимоячиси Артуро Калабрези бурчакдан берилган зарбани голга айлантирди, ҳисоб — 0:1.

Биринчи тайм охирига болиб, 40-дақиқада «Рома» ҳимоячиси Мараш Кумбулла жавоб тўпини киритди. Аввалига бурчак тўпини Брайан Кристанте жарима майдончасида йўналтирди, ундан сўнг эса 2000 йилда туғилган Кумбулла топни боши билан дарвозага жойлади — 1:1.

Ромаликларда биринчи бўлим якунида ҳам қулай имконият бўлган эди. 22-рақамдаги Николо Дзаньоло жарима майдончасида ҳимоячи билан яккама-якка чиқиб борганди. Бироқ, топ дарвоза устунига тегиб, ортга қайтди.

Шундан сўнг, иккинчи таймнинг 54-дақиқасида Тэмми Абраҳам гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб — 2:1.

64-дақиқада захирадан тушган Элдор Шомуродов 3-голга муаллифлик қилди. У 81-дақиқада 3 та рақиб ҳимоячига қарши жарима майдончасига кириб бориб, гол киритди.

Якунда ҳисоб Рома фойдасига 3:1 кўринишни олди. Жамоа 9 февраль куни чорак финалда «Интер»га қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Рома» 6 январь куни «Милан»га қарши ўйинда 3:1 ҳисобда мағлуб бўлган эди.