МБ 1000 сўмлик купюраларни тангаларга алмаштиришни режалаштирмоқда

Марказий банк 1000 сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариш ниятида эмас. Купюрани тангаларга алмаштириш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Ҳозирда 1000 сўмлик купюралар деярли муомаладан чиққан — 2021 йилда уларнинг нақд пул таркибидаги улуши 1,4 фоизгача камайди.

Суд Миразиз Бозоровга уй қамоғи жазосини тайинлади

Суд тошкентлик блогер Миразиз Бозоровни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилганликда айбли деб топиб, унга 3 йил муддатда озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.

Sevimli телеканали бош директори ва бош муҳаррири «Сабрия» сериали танқидидан сўнг ишдан бўшатилди

«Сабрия» телесериали танқидидан сўнг Sevimli телеканали бош директори ва бош муҳаррири лавозимини тарк этди, телеканал кузатув кенгашига эса вақтинчалик Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қиладиган бўлди. Ушбу ўзгаришлар АОКА текширувидан кейин содир бўлди.

COVID-19: Бир суткада 1321 кишида касаллик аниқланди

Кетма-кет учинчи кун антирекорд қайд этилди — пайшанба куни 1321 кишида коронавирусга топширилган тест мусбат натижани кўрсатди. 3 нафар бемор эса вирус асоратларидан вафот этди.

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.

Боғчалар ёпилмайди, лекин карантин талаблари кучайтирилади

Мактабгача таълим ташкилотларида карантин талаблари кучайтирилади. Коронавирус ҳолатлари аниқланган боғча гуруҳлари СанЭпидхизмат хулосасига кўра вақтинчалик карантинга ёпилади. Давлат МТТларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади.

Тошкентда Сурияга кетмоқчи бўлган икки ўқувчи ва бир талабага суд ҳукми ўқилди

Пойтахтда 20 ёшли бир талаба ва 18 ёшли икки мактаб ўқувчиси диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган. Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Йигитлардан бири 5 ярим йилга, икки нафари эса 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди

Италия кубогининг нимчорак финал баҳсида «Рома» клуби «Лечче» га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга ромаликлардан Тэмми Абраҳам, Мараш Кумбулла ҳамда захирадан тушган Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Бу Элдорнинг жорий мавсумдаги 2-голи.

Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» раисига ўринбосар бўлди

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У тайинлов куни лавозимдан озод этилган Алишер Мустафоевнинг ўрнини эгаллади.

Фарғона вилояти прокуратураси катта прокурори ҳибсга олинди

Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фуқарога тегишли бўлган гўшт дўконининг орқасида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар пора олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган.

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонга Каспий денгизидан циклон кириб келиши натижасида дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати совуқ ва булутли бўлади. Республика бўйича қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши мумкин, тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи бор.

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ушбу пуллардан 15 минг долларини олган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда «тез ёрдам» чақирувлари беморларнинг аҳволига қараб сараланади

Тошкент тез тиббий ёрдам хизматининг call-марказида чақирувларини беморнинг аҳволига қараб саралаш тизими йўлга қўйилди. Энди «тез ёрдам» оғир аҳволдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатади, аҳволи енгил беморларга эса оилавий поликлиникаларнинг мобил бригадалари юборилади.

ИИББ Тошкентда автомобилга ўқ узилганига изоҳ берди

Пойтахт ИИББ Тошкентда автомобилга қарата ўқ узган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини маълум қилди.