18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, унда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. пора билан ушланди.

У ўзининг мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.