Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Данияров Абатбай Сапарбаевич тайинланди, деб хабар берди Кенгашнинг Ахборот хизмати.

У мазкур лавозимда Жуманов Муратбай Арепбаевичнинг ўрнини эгаллади.

Абатбай Данияров шу вақтгача Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари қўмитаси раиси, депутат ҳисобланади.

2021 йилги Ўзбекистон президенти сайлови пайтида Абатбай Данияров ЎзЛиДеП партиясининг номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги ишончли вакили бўлган эди.