ДХХ Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Суриядаги террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган шахсни қўла олди.

Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Россия Федерациясига мавсумий ишлаш учун борган даврида интернет тармоғи орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб қолган.

«Қўпорувчилик ҳаракатини содир қилиш мақсадида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик тузилмалари ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у Россияда қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.