19 январь куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев бошчилигида Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 33-сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, сессияда Эргаш Салиев Пахтакор тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини тавсия қилган. Депутатлар эса номзодни бир овоздан маъқуллашган.

Тайинловга қадар Асилбек Ашуров Жиззах вилояти прокурори ўринбосари бўлиб фаолият олиб бораётганди.

У мазкур лавозимда Пахтакор тумани ҳокими сифатида 2018 йилнинг 4 апрелидан буён ишлаб келаётган Шукрулло Бобоевнинг ўрнини эгаллади.

Унга қадар Шукрулло Бобоев 2016—2017 йилларда Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаган.