Андижонда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» гуруҳи аъзолари эканлиги гумон қилинаётган 12 нафар аёл аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Тезкор тадбир 16 январь куни ДХХ ва Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Маълум қилинишича, улар Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётган бўлган.

Улар ҳозирда Туркия давлатида бўлган аёл М.Х. (1972 й. т.)инг кўрсатмаси асосида тез-тез бир-бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилиб турган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.