COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди, деб хабар бермоқда БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ ахборот хизмати.

17 январь куни аэропортда қабул қилиб олинган вакциналар 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия ҳисобланади. Бундан олдин 10 январь куни Ўзбекистонга ярим млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинганди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни дамда Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 3 500 460 дозаси Moderna;
  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40,6 млн доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди, дейилади хабарда.