17 январь куни ижтимоий тармоқларда Жомий бозори томонида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ФВВнинг маълумотига кўра, воқеа соат 10:49 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашган омборхонада содир бўлган ва бу ҳақда туман ФВБга хабар келиб тушган.

6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинган ҳамда соат 11:54 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 350 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.