15 январь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 912 нафарни ташкил қилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

14 январь куни 876 та ҳолат кузатилган. Кунлик касалланиш кетма-кет 8 кун давомида ортмоқда. Пандемия бошлангандан буён расман қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони 205 мингдан ошди.

15 январь куни касалланганлар сонининг ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди — 456. Тошкент вилоятида 137 та, Жиззахда 51 та, Самарқандда 49 та, Хоразмда 38 та ҳолат қайд этилди. Бошқа вилоятларда бу кўрсаткич 7 тадан (Навоий) 31 тагача (Наманган вилояти) аниқланган.

Кун давомида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1515 нафарни ташкил қилди.