2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 271 276 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2021 йилда доимий аҳоли сони 712,4 минг кишига ошган. Мамлакат аҳолиси 2021 йил давомида ҳар ойда ўртача 59,4 минг кишига кўпайган. Ушбу йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ортган.

Бугунги кунда:

  • Шаҳар жойларда — 17,9 млн киши;
  • Қишлоқ жойларда — 17,4 млн киши истиқомат қилмоқда.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида Ўзбекистонда умумий аҳоли сонининг 49,7 фоизи аёллар ҳисобига тўғри келган:

  • Аёллар сони — 17,5 млн нафар;
  • Эркаклар сони — 17,7 млн нафар.

1991 йилда республикада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони:

  1. Самарқанд вилояти — 4 млн нафардан ортиқ;
  2. Фарғона вилояти — 3,89 млн нафар;
  3. Қашқадарё вилояти — 3,4 млн нафар;
  4. Андижон вилояти — 3,2 млн нафар;
  5. Тошкент вилояти — 2,9 млн нафар;
  6. Наманган вилояти — 2,9 млн нафар;
  7. Тошкент шаҳри — 2,8 млн нафар;
  8. Сурхондарё вилояти — 2,7 млн нафар;
  9. Бухоро вилояти — 1,9 млн нафар;
  10. Қорақалпоғистон Р. — 1,9 млн нафар;
  11. Хоразм вилояти — 1,9 млн нафар;
  12. Жиззах вилояти — 1,4 млн нафар;
  13. Навоий вилояти — 1,03 млн нафар;
  14. Сирдарё вилояти — 0,8 млн киши.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами аҳоли умумий сонининг 57,8 фоизини, яъни 20 млн кишидан кўпроқни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, меҳнат ёшигача бўлганлар 31,1 фоиз, меҳнат ёшидан катталар эса 11,1 фоизга етган.