15−16 январь яъни дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳамда Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари, қолаверса, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

15−16 январь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда:

  • Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида шамол кучайиб, 17−22 м/с гача эсади;
  • Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳам бу ҳолат кузатилиб, айрим жойларда 25−28 м/с гача кучайиши мумкин;
  • 18 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида ҳам шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

15−18 январь оралиғида республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда эса кучли ёғингарчиликлар бўлиши мумкин.