13 январь куни соат тахминан 22:30да Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида ҳарбий техника кўргазмасида намойиш этилган автомобиллардан бири ёниб кетди. Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган сурат ва видеолар пайдо бўлди.

Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизматининг хабар қилишича, ёнган техника Миллий гвардиянинг махсус ҳарбий машинаси бўлган.

Ёнғин бир неча дақиқада ўчирилди, жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда, дея маълум қилди Миллий гвардия.

Пайшанба куни очилган кўргазма Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган.