ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан хорижий ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фуқарони қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХнинг Xavfsizlik Telegram-каналида хабар қилинди.

Фуқаро А. Х. А. И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш. Р. нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистоннинг Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйишини айтган.

У ерда биринчи курсни тамомлагач юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни ваъда қилиб, ишни 10 минг долларга келишган.

А. Х. А. И. олдиндан 4,5 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.