Чоршанба куни Ўзбекистонда 710 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди. Коронавирусдан касалланишлар сони кетма-кет 5-кун ортиб бормоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 нафарга етди. Бу олдинги кунга нисбатан 110 нафарга кўп.

Энг кўп касаллик Тошкент шаҳрида аниқланган (387 нафар). Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юздан ортиқ беморлар бор.

Қолаверса, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1508 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 40,2 миллион дозадан ошди.

Жумладан, 12 январь куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 144 966 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 25 612 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 55 402 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 63 952 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 40 239 570 доза вакцинадан фойдаланилган.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 18 984 774 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 13 957 004 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 7 297 792 нафарни ташкил қилди.