Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади, дея хабар бермоқда МТВ матбуот хизмати.
Бунга Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штаммининг аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилди.
Унга кўра:
- Давлат мактабгача таълим ташкилотларида «COVID- 19» пандемияси даврида вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади;
- байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
- ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
- йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишлар видеоконференцалоқа режимида ўтказилади;
- мазкур чеклов бузилса, тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аввалроқ, Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилиши айтилганди. Ундан сўнг мактабларда ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди.