АҚШда ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

9 январь куни эрталаб Нью-Йоркдаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда 19 киши, жумладан тўққиз бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда AP хабар берди.

Омон қолганлар нафас олиш учун ваҳима ичида қоронғи йўлаклар ва зинапояларга қочишган. Эвакуация қилинганларнинг юзлари куйик билан қопланган эди. Ўт ўчирувчилар ҳар бир қаватда қурбонлар борлигини аниқладилар, уларнинг кўпчилиги нафас ололмай ҳалок бўлган, деди ёнғин бўйича комиссар Даниел Нигро.

Қайд этилишича, ушбу ёнғин шаҳарда охирги 30 йилликдаги энг каттаси бўлган.


Европа мамлакатлари АҚШнинг Россияга қўлламоқчи бўлган санкцияларидан хавотирда — Bloomberg

Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Вашингтоннинг Россияга қарши эҳтимолий янги санкцияларидан келиб чиқадиган иқтисодий зарардан хавотир билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШнинг Ғарбий Европадаги барча иттифоқчилари ҳамон Москвага нисбатан қаттиқ чекловлар жорий этилишини маъқулламайди.

Қайд этилишича, айрим давлатлар нафақат ўз иқтисодлари учун сезиларли оқибатлардан, балки Россиянинг жавоб ҳаракатларидан ҳам чўчийди. Уларнинг фикрича, санкциялар оқибатида Россия Европага газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин.


Бангладешда қочқинлар лагеридаги ёнғин туфайли юзлаб уйлар вайрон бўлди

Бангладеш жануби-шарқидаги рохинжа қочқинлари лагерида ёнғин келиб чиқиши оқибатида юзлаб уйлар вайрон бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ — CNN.

Ёнғин миллиондан ортиқ роҳинжа қочқинлари истиқомат қиладиган чегара ҳудуди — Кокс-Базардаги 16-лагерда содир бўлган. Қочиқинларнинг аксарияти 2017 йилда Мянмада ҳарбийлар босимидан қочиб келган.

Бангладеш ҳукуматининг қочқинлар бўйича масъул ходими Муҳаммад Шамсуд Доузанинг айтишича, фавқулодда вазиятлар ходимлари ёнғинни назорат остига олган. Ёнғин сабаблари аниқланмаган, дея қўшимча қилди у.

«Ҳаммаси йўқ бўлди. Кўпчилик уйсиз қолди», — дейди роҳинжалик қочқин Абу Тоҳир.


Қозоғистоннинг Жамбил вилояти полиция бошлиғи ва Миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги вафот этди

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Жанат Сулаймонов вафот этди, унинг ўлими сабаблари айтилмади, деб хабар берди ТАСС

Коммерсантъ нашрининг ёзишича, ИИБ бошлиғи Жанат Сулейменов ўз жонига қасд қилган. «Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», — деди Тараз ҳокимлиги (вилоят маъмурий маркази) матбуот хизмати.

Шунингдек, Нур-Султонда бугун, 10 январь куни мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги Азамат Ибраев ўлик ҳолда топилди. Жасад ўз уйи ҳовлисидан топилган. Терговга қадар текширув бошланди, дея хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Қозоғистондаги тартибсизликлар камида 17 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди — РИА Новости. Ярадорлар ва қурбонларнинг умумий сони расмийлар томонидан айтилмаган. Шу вақтга қадар 8 мингга яқин одам ҳибсга олинган.