АИ-80 маркази бензиннинг нархи бир тоннаси учун 7,47 млн сўмгача арзонлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида матбуот хизмати хабар берди.

8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, АИ-80 маркали бензиннинг нархи 7 январга қараганда 6,3 фоизга арзонлаган.

АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи бир литри учун таҳминан 5700 сўмни ташкил қилди.

Айни пайтда биржа савдоларига АИ-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Ноябрь ойининг ўрталарида Аи-80 бензин нархи максимумга етганди, бироқ, Антимонополия қўмитаси аралашувидан кейин пасайиб кетди.

Айни вақтда «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда «АИ-80» маркадаги бензин нархи 6500 сўмдан, хусусий АЁҚШларда эса нарх 7000 сўм атрофида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ноябрь ойининг иккинчи ярмида мамлакатдаги энг арзон бензиннинг (АИ-80 маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилади) нархи «Ўзбекнефтгаз» АЖ ёқилғи қуйиш шохобчаларида 6790−6800 сўмдан 7390 сўмгача ошганди, бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларида эса 8000−8200 сўмгача етганди.

Шундан сўнг Ўзбекистонда 17 декабрдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз»га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида «АИ-80» маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, 1 литр ёқилғи 6500 сўм нархида сотувга чиқарилаётган эди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фарруҳ Қорабоев бензин нархининг ошиш сабаблари ва нархни тушириш бўйича режалари ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли шохобчаларда 26 ноябрь куни соат 20:30дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензиннинг 1 литри 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Қайд этилишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.

Давлат статистика қўмитасининг сентябрь ойи маълумотларига кўра, йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга, пропан эса — 27,3 фоизга ошган.

Октябрь ойида Аи-91 нархи 9400 сўмга, Аи-92 — 9100 сўмгача, Аи-95 — 11200 сўмгача кўтарилган эди. Ўзбекистонга ёқилғи асосан Россия (139 миллион литр), Туркманистон (121 миллион), Қозоғистон (16 миллион) ва Ироқдан (3,6 миллион) импорт қилинади.