Қозоғистоннинг собиқ президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни тарк этмаган. Бу ҳақд унинг матбуот котиби Айдос Укибай Twitter`даги саҳифаси орқали хабар берди.

«Элбоши Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда бўлиб турибди. Била туриб ёлғон ва чалғитувчи маълумотларни тарқатмасликни илтимос қиламиз. Элбоши қатор маслаҳат учрашувлари ўтказмоқда ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан тўғридан-тўғри алоқада», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Нурсултан Назарбаев Қозоғистонга дўст давлатларнинг раҳбарлари билан телефон орқали мулоқатлар ўтказган.

«Элбоши ҳаммани ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мамлакатизнинг яхлитлигини таъминлаш учун Қозоғистон президенти атрофида бирлашишга чақиради», — дейди Айдос Укибай.