Жума куни кечқурун 35 нафар ўзбекистонлик талаба Қозоғистондан Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига таяниб.

AviaAlertsUZ хизмати маълумотларига кўра, Uzbekistan Airways самолёти 18:00 атрофида Нурсултондан Тошкентга етиб келган.

Ёшлар Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олмоқда.

«Ўтаётган ҳафта давомида ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондаги воқеаларни катта ҳаяжон билан кузатмоқда, — деб ёзган Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ота-оналари қўмитаси раиси Тўра Тўраев ўзининг Телеграм-каналида. — Ва кўпчилик ушбу мамлакатда бўлиб турган ўз яқинлари ҳаёти учун қайғургани ҳақиқат. Булар орасида Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам бор».

У талабаларнинг ота-оналари номидан улани ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига миннатдорлик билдирди. Айни пайтда ушбу университетнинг барча талабалари самолётда учиб келмоқда.

«Дунё» ААнинг эслатишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатия ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Зарурат туғилганда юртдошлар исталган вақти Ўзбекистоннинг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Оқтов (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатия ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.