Узоқ давр беқарор, ёмғирли об-ҳаводан сўнг бугун эрталаб республиканинг деярли барча ҳудудлари бўйича ёмғир тўхтади. Кун давомида республиканинг катта қисмида кам булутли қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, фақат Фарғона водийсида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +6…+8 даража илиқ атрофида бўлади.

8 январь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9 январь куни республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан қуруқ, лекин нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Кечалари ҳарорат бироз манфий қийматларгача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +5…+10 даража илиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони январь ойининг биринчи ўн кунлиги охири учун хосдир.