2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди. Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг бинолар ёки автомобилларни ижарага беришдан оладиган даромадларига солиқ солиш учун қўлланилади.

Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олиш ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Кенгашлар 2020 йилда ижара ҳақининг энг кам ставкаларига нафақат 0,7 дан 1,3 гача ошириш коэффициентларини, балки пасайтириш коэффициентларини ҳам жорий этиш ҳуқуқига эга эди.

Ижарага бериладиган мол-мулк тури

Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари, сўмда

Тошкент

Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарлар

Бошқа аҳоли пунктлари

1

Уй-жойлар:


турар жой

умумий майдоннинг 1 кв.метри учун

15 500

(аввал — 14 000)

9 500

(8 500)

4 000

(4 000)

нотурар жой

32 000

(29 000)

18 500

(17 000)

7 500

(7 500)

2

Автомобиль транспорти:


енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

630 000

(575 000)

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 250 000

(1 150 000)