Урганчдан Оқтовга авиапарвозлар бекор қилинди, дея хабар бермоқда «Uzbekistan Airways» АЖ.
Маълум қилинишича, Қозоғистоннинг Оқтов халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпган.
Шу муносабат билан, 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч — Оқтов — Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлар бекор қилинди.
Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.
Йўловчилар бекор қилинган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.