1 январь куни Тошкентнинг Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида спиртли ичимлик таъсири остидаги Matiz ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи Собиржон Н. (1967 й.т.) бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 2 та Nexia-2 билан тўқнашган.

ЙТХ натижасида Nexia-2 ҳайдовчиси Равшан К., йўловчилардан 7-синф ўқувчиси З.Т., 2-синф ўқувчиси Ф.К., боғча тарбийланувчиси И.К., Ф.К. (1987 й.т.) ҳамда О.К. (2021 й.т.) ҳамда Matiz ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.