2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳиособланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни — 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда — 1974 нафар, 2021 йилда эса — 1644 нафар чақалоқ туғилган.

2022 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилди.

Шунингдек:

  1. Фарғона вилояти — 239 нафар,
  2. Наманган вилояти — 218 нафар,
  3. Сурхондарё вилоятида — 213 нафар чақалоқ дунёга келган.

1 январь куни туғилиш кўрсаткичи вилоятлар бўйича қуйидагича қайд этилди:

  • Қашқадарё вилояти — 210 нафар,
  • Андижон вилояти — 197 нафар,
  • Тошкент шаҳри — 177 нафар,
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 156 нафар,
  • Тошкент вилояти — 155 нафар,
  • Хоразм вилояти — 115 нафар,
  • Бухоро вилояти — 113 нафар,
  • Жиззах вилояти — 102 нафар,
  • Навоий вилояти — 90 нафар,
  • Сирдарё вилояти — 61 нафар.

Хабарга кўра, дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади.

Ҳозирда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатдаги қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 238 та туғруқ комплексларида жами 3807 нафар тиббиёт ходими, жумладан, 509 нафар акушер-гинеколог, 315 нафар неонатолог, 1159 нафар доя, 1824 нафар ҳамшира навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатаётгани айтилди.

Эслатиб ўтамз, 2021 йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 1644 нафар чақалоқ туғилган эди.