Тошкент шаҳар ИИББ 1 январь куни «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида эрта тонгда ўт ўчиргични ёқиб юборган фуқароларнинг шахси аниқланганини маълум қилди. Аввалроқ, ўт ўчиргич портлаб, 3 киши жиддий тан жароҳатлари олгани ҳақида ёзгандик (шаҳар ИИББ 2 киши жароҳатланганини хабар қилди).

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаролар И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 250-моддаси (портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда пиротехника буюмларини сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланганига қарамасдан, Тошкентда эрта тонгача мушакбозликлар давом этди.