29 декабр куни Луганск вилоятида Украина-Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган беш нафар Ўзбекистон фуқароси Украина чегара хизмати томонидан қўлга олинди, деб хабар берди чегара хизмати.

«Ҳуқуқбузарлар белгиланган назорат пунктларидан ташқарида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни мақсад қилишган, сабаби уларда Россияга киришга тақиқ мавжуд бўлган», — дейилади хабарда.

Ҳибсга олинган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида протоколлар расмийлаштирилди. Ўзбекистон фуқаролари Украинадан чиқариб юборилиши кутилмоқда.