Uzbekistan Airways минтақадан Россия ва Фарғона водийси аҳолиси орасида машҳур бўлган узоқ хориж шаҳарларига йўналиш тармоғини кенгайтириш мақсадида Наманган ва Фарғона шаҳарларининг халқаро аэропортларидан фойдаланади, дея хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

2022 йилнинг 31 январидан Uzbekistan Airways Expressҳаво кемаларида Full Economy («тўлиқ эконом-класс») тамойили асосида Намангандан Москва, Пермьь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Талаб ошгани сайин, Намангандан йўналиш тармоғини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилади.

Ҳозирда Фарғона халқаро аэропортидан Москва, Қозон ва Истанбулга авиақатновлар амалга оширилмоқда ва авиакомпаниянинг қайд этишича, бу — «Шарқий» хаб ташкил этилишининг биринчи босқичи бўлиб хизмат қилди.

«Шарқий» хабни ривожлантиришнинг иккинчи босқичи якунлангач — Намангандан парвозларни амалга ошириш бошлангандан сўнг, Uzbekistan Airways учинчи босқичга — Фарғона шаҳридан парвозлар сонини кўпайтириш, шунингдек Фарғона халқаро аеропортидан йўналиш тармоғини кенгайтиришга ўтади. Шу билан бирга, Фарғонадан павозлар фақат классик (бизнес ва иқтисодий синфлар) авиақатновлар асосида ташкил этилади.

Намангандан Россия шаҳарларига йўналишлар бўйича парвозлар учун авиачипталар нархи ва авиақатнов кунлари қуйидагича:

Наманган — Москва — Наманган парвозлари ҳафтасига беш марта — душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 582 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 1 717 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Пермь — Наманган, парвозлар шанба кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 816 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 023 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Самара — Наманган, парвозлар шанба ҳафтасига икки марта — якшанба, душанба, чоршанба, пайшанба (кейинги кунга ўтадиган тунги парвозлар) кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 728 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 1 899 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Омск — Наманган, парвозлар жума кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 829 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 036 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Оренбург — Наманган, парвозлар душанба кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 838 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 046 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Иркутск — Наманган, парвозлар чоршанба кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 2 053 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 297 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Краснодар — Наманган, парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 813 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 008 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Наманган — Екатеринбург — Наманган, парвозлар пайшанба/жума (кейинги кунга ўтадиган тунги парвоз) кунлари амалга оширилади:

  • багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 869 000 сўмдан.
  • багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 052 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.

Нархлар 29.12.2021 й. ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.