Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 29 декабрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 0,07 сўмга кўтарилди ва 10 810,22 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 24,94 сўмга кўтарилди ва 12 250,14 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,28 сўмга пасайди ва 146,83 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,92 сўмга кўтарилиб, 10 810,15 сўмни ташкил қилганди.