27 декабрь кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати. Ҳарорат фони меъёрдан 5−7 даражага паст бўлади ва 2…+3 даража илиқдан юқори бўлмайди.

Қайд этилишича, йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари 28−29 декабрда совуқлар 3…−8 совуқгача кучаяди, 30−31 декабрда 2…+3 даража илиқгача кўтарилади, эртага кундуз куни ҳарорат +2…+7 илиқ бўлади, 31 декабрда кундуз куни +8…+13 илиқ даражагача кўтарилади.

Ушбу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шунингдек, 26 декабрь кунги қорли об-ҳавога Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа томондаги ҳудудидан (Москва вилоятидан) кириб келган совуқ ва нам ҳаво массаси сабаб бўлгани айтилди. Шу куни бутун республика бўйича қор ёғиши кузатилди, текислик ҳудудларда биринчи барқарор қор қоплами ҳосил бўлди.