Ўзбекистонда анъанага кўра йил охирида республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари ватанни ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун «Президент арчаси» тадбири ўтказилади.

ХТВ хабар беришича, 12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган «президент совғаси» таркибида ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар бор.

Фото: ХТВ.

Бундан ташқари, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилган.

Жорий йилда йилда 9070 дона президент совғасидан таркиб топган совғалар жамланмаси тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.

Фото: ХТВ.

Маълум қилинишича, президент совғаси республиканинг 10 та ҳудудларига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига эса давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт орқали етказилади

Эслатиб ўтамиз, 2019 ҳамда 2020 йиллар якунида «Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйлари, «SOS — болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 11 мингга яқин болажонларга президент совғаси топширилганди. 2016 йил охирида эса 11 минг дона президент совғаси тарқатилганди.