Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 28 декабрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 11,92 сўмга кўтарилди ва 10 810,15 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 21,07 сўмга пасайди ва 12 225,20 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,02 сўмга кўтарилди ва 147,11 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,02 сўмга пасайиб, 10 798,23 сўмни ташкил этилганди.