«Ўқув қуроллари, энциклопедия ва планшетлар». Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ота-она қаровисиз қолган 9070 нафар болага аталган президент совғаси ҳудудларга юборилди. Совға жамланмасидан ширинликлар, ўқув қуроллари ва болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совға, қолаверса, болалар уйларининг 980 нафар тарбияланувчиси учун замонавий планшетлар ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Қолаверса, учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини айтиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоиз ёки 3,7 млрд долларга ўсиб, 1 октябрь ҳолатига кўра, 37,6 млрд долларни ташкил қилди. Бунда давлат қарзи 22,9 млрд доллар, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 14,7 млрд долларга тенг бўлди.

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходими хизмат вақтида автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сафдорни уриб кетганликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.

Сирдарё вилояти ҳокими қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюрди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюриб, бир марталик моддий ёрдам пуллари, президент табриги ва байрам совғаларини улашмоқда. Вилоятда жами 11 816 та хонадонга моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

2028 йилгача IT-маҳсулотлар экспортини 1 млрд доллардан оширамиз — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов 2028 йилгача дастурий маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 1 млрд доллардан ошириш асосий мақсад сифатида белгилаб олинганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради.

1 январдан 35 та давлат олий таълим муассасаси тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилайди

1 январдан 35 та давлат олий таълим муассасига молиявий мустақиллик берилади. Энди ушбу муассасалар тўлов-контракт миқдори ва муддатини, маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда ўз ҳисобидан талабаларга стипендия ва грантлар ажратишни мустақил белгилайди. 2023 йилдан эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу рўйхатни кенгайтириш ҳуқуқи берилади.

Андижон вилоятида ҳоким ёрдамчилари униформаси учун 855 млн сўм ажратилди

Андижон вилояти ҳокимининг фармойиши билан ҳоким ёрдамчиларининг униформаси учун 855 млн сўм ажратилди. Маблағлар вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг 2021 йил учинчи чорак якуни бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган.

Урганчда қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси ўзгартирилди

Урганч шаҳридаги «Перинатал марказини қайта таъмирлаш» объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси алмаштирилди. Бунга сабаб қилиб вилоят ҳоким ўринбосари, комиссияси раиси Б.Қурбанов ва бош пудратчи ташкилот раҳбари ўзаро аффилланганлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, жамият раҳбари ҳоким ўринбосарининг укаси ҳисобланади.

Андижонда кредитни сўндирмаган корхонанинг 765 млн сўмлик мол-мулки банкка ўтказилди

Хўжаобод туманида кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаган корхонанинг гаровга қўйилган учта кўчмас мулки ва Hyundai porter автотранспорт воситаси хатланиб, 10 фоиз арзонлаштирилган нархда банк балансига ўтказилди.

Ўзбекистон 11 ойда 500 млн долларга 23 мингдан зиёдроқ «иномарка» импорт қилди

Ўзбекистонга 11 ой давомида қиймати 502,8 млн долларга тенг бўлган 23 мингдан зиёд енгил автомобиль импорт қилинди. Хусусан, хориждан 13,8 млн долларга 689 та электромобиль келтирилди.

Ўзгидромет йил охиригача Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмаслигини маълум қилди

Ўзгидромет йил охиригача ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилди. Аммо ҳарорат меъёрдагидан 5−7 даража пастроқ бўлади.

Илк бор нотариал ҳаракат тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилди

Ўзбекистонда илк бор нотариал ҳаракат тўлиқ онлайн равишда амалга оширилди. Видеоконференцалоқа орқали вояга етмаган болани хорижга олиб чиқишга розилик аризаси расмийлаштирилди.

«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими яратилади

Миллий банк процессинг маркази негизида хорижий давлатлардан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш учун «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ишлаб чиқилади. У пул ўтказмаларини «бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда жисмоний шахсларнинг илтимоси ва ихтиёрий танловига кўра» амалга оширади.

2022 йил охиригача давлат ОТМларида ўқув адабиётлари электронлаштирилади

2022 йил якуни қадар барча давлат ОТМларининг ўқув адабиётлари, давомат, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари тўлиқ электронлаштирилади. Қолаверса, келгуси йилдан таълим муассасалари чет эл фуқаролари ўқишини хориждан кўчириш, талабалар формаси ва имтиҳон фанларини ўзи тасдиқлайди.

Pelmalive, Aybon Gold ва Strikers: Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ контрафакт товарлар рўйхати

Интеллектуал мулк агентлиги 200 дан ортиқ контрафакт товарлар, жумладан дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Хўш, ким жавоб беради? «Заковат» билимдонлари Хушнудбек Худойбердиев ва Азиза Ибрагимова билан суҳбат

20 йилдан ортиқ вақт давомида ақл жанглари майдони бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» «Заковат» юлдузлари билан суҳбат уюштириб, улар клубга қандай кириб келганлиги, асосий рақиб сифатида кимни кўришлари, нега ўйинни тарк этмасликлари ва янги авлодни қандай қилиб жалб қилиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини ўрганди. Материалнинг учинчи қисмида билимдонлар Хушнудбек Худойбердиев ва Азиза Ибрагимова билан суҳбатларни тақдим этамиз.