Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вице-президенти лавозимига сайланди. Шу билан бирга, у ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига ҳам тасдиқланди. Бу ҳақда ЎФАнинг навбатдан ташқари Конгрессида эълон қилинди.

Шунингдек, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолигига қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шаабдурахмонов Рустам Мавзурович,
  • Туризм ва спорт вазири ўринбосари Каримов Аваз Қудратуллаевич,
  • «Ўзбекнефтгаз» Акционер Жамияти Бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович,
  • Олий суд раиси Камилов Козимжон Фозилович,
  • Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Ходжаев Алишер Жўракулович.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасида 108 та ўйин ўтказиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлган Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятига якун ясагани ҳақида хабар берилганди.