Убайдуллаев Мирзохид Муродилович иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавомизимига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Мирзохид Убайдуллаев 1976 йилда Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган.

Ўз фаолиятини 1999 йилда Фарғона шаҳар Қиргули туман ҳокимлиги молия бўлими буджет бўйича иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2005 йилдан Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган.

2014−2015 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи.

2015- 2016 йилларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2016−2020 йилларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокими.

2020−2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Мирзохид Убайдуллаев Фарғона вилояти Фарғона шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.