Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж ҳамда техникумлар) ўқувчилари учун 2021-йил 28-декабрдан 2022-йил 10-январгача қишки таътил этиб белгиланди. Шу боис, Тошкентда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабаларнинг катта қисми ўз уйларига қайтиш арафасида. Улар одатда ўз уйларига самолёт, поезд, автобус ва енгил машиналарда етиб олишади.

Самолёт

Uzbekistan Airways компанияси 20 декабрдан бошлаб талабаларга самолёт чипталари учун чегирма тақдим этди. Унга кўра, ОТМлар талабалари 28 декабрдан 10 январга қадар бўлган муддат учун авикомпания чипталарини 50% чегирма билан харид қилиши мумкин.

Компаниянинг расмий сайтидаги маълумотларга таянадиган бўлсак (24 декабрь ҳолатига), Ўзбекистоннинг энг олис ҳудудларидан бўлган Нукус, Урганч, Қарши, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига 25 декабрдан 31 декабрга қадар айрим рейслар учун эконом класс чипталари қолмаган. Тошкентдан Нукус, Урганч ва Бухоро шаҳарларига 29 декабрдан 31 декабрга қадар қўйилган қўшимча қатновларда ҳам эконом класс чипталари йўқ.

24 декабрь куни Uzbekistan Airways Янги йил байрамига бағишлаб, 31 декабрдан 4 январгача Ўзбекистон ичида амалга ошириладиган рейслар авиачипталарига 30−50 фоизлик чегирмаларни эълон қилди.

Поезд

Тошкентдан Қўнғирот, Хива, Урганч, Термиз ва Бухоро шаҳарларига қатнайдиган поездларга 25 декабрдан 31 декабрга қадар рейсларга чипталар қолмаган. Айрим рейслар учун чипталар баъзи вақтларда пайдо бўлиб турмоқда. 31 декабрдан бошлаб айтиб ўтилган йўналишларга чипталар бор.

31 декабрь куни Тошкентдан Қўнғирот, Хива, Урганч, Термиз ва Бухорога борадиган поездлар учун чипталар мавжуд, уларнинг нархлари қўйидагича:

  • Тошкент-Қўнғирот: Плацкарт — 175 660 сўмдан бошлаб;
  • Тошкент-Хива: Плацкарт — 158 180 сўмдан бошлаб;
  • Тошкент-Урганч: Плацкарт — 148 510 сўмдан бошлаб;
  • Тошкент-Термиз: Плацкарт — 140 290 сўмдан бошлаб;
  • Тошкент-Бухоро: Плацкарт — 115 940 сўмдан бошлаб.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳам Янги йил байрами муносабати билан ҳар хил тоифадаги шахсларга 31 декабрдан 4 январга қадар бўлган рейслар учун 50, 15, 10 фоизли чегирмалар эълон қилди.

Автобус

Тошкент шаҳридан мамлакат ҳудудларига «Тошкент» автовокзалидан автобус қатновлари ҳам йўлга қўйилган. Айрим йўналишларда 30 декабрга қадар чипта қолмагани сабабли қўшимча рейсларни қўйиш режалаштирилган.

Қуйида Тошкент шаҳридан Урганч, Қарши, Термиз ва Бухоро шаҳарларига қатнайдиган автобусларда 26 декабрдан 30 декабрга қадар мавжуд чипталар ва уларнинг нархлари ҳақида маълумот келтирилган.

Рейс йўналиши

Рейс санаси ва вақти

Бўш жойлар сони

Чипта нархи бир киши учун



Тошкент-Урганч

26.12.2021 соат 17:00


39






135 минг сўм


27.12.2021 соат 15:00, 17:00


44


29.12.2021 соат 15:00

1


30.12.2021 соат 15:00


21

Тошкент-Қарши

27.12.2021 соат 13:00

1

135 минг сўм

28.12.2021 соат 13:00

16


69 минг сўм


29.12.2021 соат 12:30, 19:30

40

30.12.2021 соат 11:00

40

31.12.2021 соат 12:30

33

Тошкент-Термиз

26.12.2021 соат 18:30

1

95 минг сўм


27.12.2021 соат 10:00

25

28.12.2021 соат 10:00

35

29.12.2021 соат 10:00

26

Тошкент-Бухоро


27.12.2021 соат 15:00, 16:00.

3

90 минг сўмдан

28.12.2021 соат 09:30, 13:30, 15:00, 19:30.

49

75 минг сўмдан бошлаб

29.12.2021 соат 08:00, 09:30, 13:30.

58

75 минг сўм

30.12.2021 соат 08:00, 09:30, 13:30, 15:00, 16:00.

96

75 минг сўмдан бошлаб

31.12.2021 соат 08:00, 09:30, 14:00.

147

75 минг сўм

Маълумотлар avtoticket.uz`га асосан, 24 декабрь соат 14:25 ҳолати бўйича тайёрланди.

Таксиларда йўлкира нархи кўтарилиши кутилмоқда

Тошкентдан Нукус, Урганч, Қарши, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига авиа, темир йўл ва автобус чипталари қолмаётганлиги сабабли вилоятлараро таксиларга бўлган талаб ҳам ошади. Ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, 23 декабрь ҳолати бўйича юқоридаги шаҳарларга пойтахтдан қатнайдиган таксилар учун йўлкира нархи 29 декабрдан бошлаб кескин кўтарилиши мумкин.

Улар бунга ушбу кунлари Тошкентга келадиган йўловчиларнинг сони озлиги ёки йўқлиги туфайли автомобиль бир томонга бўш келиши сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

Йўналиш

23 декабрь ҳолати бўйича йўлкира ҳаққи

29 декабрь куни кутилаётган нархлар

Тошкент-Нукус


200−250 минг сўм

300−350 минг сўм

Тошкент-Урганч


200 минг сўм

250 минг сўм

Тошкент-Қарши


100−150 минг сўм

180−300 минг сўм

Тошкент-Термиз


130−150 минг сўм

170−300 минг сўм

Тошкент-Бухоро


130−150 минг сўм

200 минг сўм

Тошкент-Фарғона


120−130 минг сўм

150−200 минг сўм

Ушбу нархлар вилоятлараро такси ҳайдовчилари томонидан айтилган.

Масалан, Тошкентдан Нукусгача такси нархи 100 минг сўмгача ошиши мумкин бўлса, Тошкентдан Қарши ва Темризгача такси нархи икки бараваргача ўсиши эҳтимоли бор.

Лолагул Қаллиханова тайёрлади.